
Бугун, 18-ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. 1991-йилнинг айнан шу санасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинган.
Давлат байроғи мамлакатимиз суверенитети, мустақиллиги ва халқимизнинг эзгу орзу-умидлари рамзидир. У нафақат ўтмишимиз ва бугунимизни боғловчи муқаддас тимсол, балки халқаро майдондаги юксак нуфузимиз ифодаси ҳамдир.
Байроғимиз бугун дунёнинг нуфузли халқаро ташкилотлари пештоқида, йирик спорт мусобақалари ва илм-фан майдонларида Ватанимиз шаънини улуғлаб, баланд ҳилпирамоқда. Барча юртдошларимизни ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этамиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, байроғимиз эса доимо баланд бўлсин!