
Ташриф доирасида Беларуснинг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланган, “Милкавита” бренди эгаси бўлган “Гомель гўшт-сут компанияси” бош директори Оксана Дриневская билан мулоқотда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар қўшма истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашди, аниқ лойиҳалар юзасидан дастлабки келишувга эришди.