Ўзбекистон Республикасининг Беларус Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нуриддин Мамажонов Туркманистоннинг Беларус Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Назаргули Шагулиев билан амалий учрашув ўтказди.
Дипломатик миссиялар раҳбарларининг Минскдаги учрашуви минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва МДҲ доирасида қўшма ташаббусларни ривожлантиришга бағишланди.