
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар МДҲ, EОИИ, ШҲТ ва БМТ каби кўп томонлама платформаларда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва яқин интеграцияни ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.