
Агросаноат соҳасида кооперацияни ривожлантириш: Ўзбекистон элчихонаси "UZAGROSTAR XOLDING" ва "XVPRO" МЧЖ компаниялари билан онлайн учрашув ўтказди
Етказиб бериш ҳажмини ошириш: Ўзбекистондан Беларусга янги ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари, ёнғоқлар, дуккакли экинлар ва тўқимачилик хомашёси экспортини кенгайтириш.
"XVPRO" МЧЖ орқали тарқатиш: товарларни республика савдо тармоқлари бўйлаб самарали тақсимлаш учун беларуслик ҳамкорнинг логистика қувватлари ва улгуржи каналларидан фойдаланиш.
Қўшма лойиҳалар: хомашёни чуқур қайта ишлаш ва икки мамлакат корхоналари ўртасида узоқ муддатли кооперация занжирларини яратиш вариантларини ишлаб чиқиш.