
Ҳурматли Беларус савдо ходимлари ва фахрийлари!
Ўзбекистон Республикасининг Беларус Республикасидаги Элчихонаси номидан сизларни касб байрамингиз - Савдо ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Савдо иқтисодиётни ривожлантириш, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва одамлар турмуш сифатини оширишда муҳим роль ўйнайди. Сизларнинг кундалик меҳнатингиз, юксак касбий маҳоратингиз, харидорларга бўлган масъулият ва эътиборингиз жамият барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Ҳалол меҳнатнинг мустаҳкам анъаналарини яратган соҳа фахрийларига ва бу муҳим ишни давом эттириб, ривожлантираётган ёш мутахассисларга алоҳида миннатдорлик билдирамиз.
Ушбу байрам кунида сизларга мустаҳкам соғлик, бахт, тинчлик, фаровонлик, ишларингизда янги муваффақиятлар ва миннатдор харидорлар тилаймиз!
Байрамингиз билан!