Элчи Рахматулла Назаров: Беларусь билан ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутади

Суҳбат муқаддимасида Беларусь ва Ўзбекистон икки томонлама ҳамкорликда юқори натижаларга эришаётгани ва ўз товарларининг ташқи бозорларга эркин чиқишини йўлга қўйиш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириши мумкинлиги таъкидлаган.
"Халқаро майдондаги мураккаб геосиёсий ва иқтисодий вазият, турли географик жойлашувлар ва юзага келаётган ташқи муаммоларга қарамай, Ўзбекистон кўп тармоқли иқтисодий фаолиятга барқарор интилаётганлигини намоён этмоқда", – деган элчи Рахматулла Назаров.
Дипломатик миссия раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида сиёсий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйганини қайд этади. Ўтган даврда жамият ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча жабҳаларида кенг кўламли туб ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилди. Ўзбекистонда амалга оширилган сезиларли демократик ўзгаришлар, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг либераллашуви Ўзбекистоннинг прагматик ва конструктив ташқи сиёсатини шакллантиришга хизмат қилди.
Элчи Беларусь-Ўзбекистон муносабатларининг бугуни ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берар экан қўйидагиларга алоҳида тўхталган: "Ўзбекистоннинг жаҳоннинг етакчи давлатлари ва ҳамкор давлатлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ташқи сиёсати ва иқтисодий ҳамкорлиги мустаҳкамланиб, кенгайиб бормоқда. Беларусь билан ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутади. 2023 йилда мамлакатларимиз дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Тарихий меъёрларга кўра қисқа вақт ичида Тошкент ва Минск чинакам яқин, ишончли алоқаларни ўрнатишга муваффақ бўлди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлиги янада юқори босқичга кўтарилиб, ҳамкорликда фойдаланилмаган захираларнинг кенг имкониятларини юзага чиқариш имконини берди. Бу, асосан, икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко ўртасида йўлга қўйилган фаол ва очиқ сиёсий мулоқот туфайли мумкин бўлди".
Қайд этилишича, турли даражадаги делегациялар алмашинуви юқори жадаллик касб этди. 2017 йилдан буён 150 дан ортиқ икки томонлама ташрифлар амалга оширилди ва уларнинг сони муттасил ортиб бормоқда, деб таъкидланган.
"2024 йил февраль ойида Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан борди. Давлат раҳбарлари даражасида бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди, икки томонлама шартнома ва ҳужжатларнинг салмоқли тўплама, жумладан, 2024-2025 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси" имзоланди. Ташриф доирасида Беларусь ва Ўзбекистон минтақаларининг 2-форуми бўлиб ўтди", – деган Ўзбекистон расмий вакили.
Дипломатик миссия раҳбари, шунингдек, 2025 йил июнь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Минск шаҳрида бўлиб ўтган ЕОИИ саммитида иштирок этганини урғулаган.
Мамлакатларимизнинг Европа ва Осиё йўналишларидаги минтақавий ролини ҳисобга олган ҳолда, биз саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириб, ташқи бозорларга эркин чиқишни йўлга қўйишимиз мумкин. Шу нуқтаи назардан, "Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" янги мультимодал транспорт йўлаги бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Минтақавий миқёсда 2024-2025 йилларда қатор бизнес-форумлар ташкил этилиб, Беларусь ва Ўзбекистон делегацияларининг ҳар икки давлат ҳудудида ўтказилган 11 та ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этиши таъминланди.
Дипломат, ткки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси турли соҳаларда Беларусь-Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган 70 дан ортиқ халқаро шартнома ва ҳужжатларни ўз ичига олганига ҳам эътибор қаратган.
"Ишончим комилки, Ўзбекистон ва Беларусь яқин келажакда ҳамкорликни кучайтириб, ўзаро манфаатли алоқаларнинг янги даражаларига кўтарилади", – дейди элчи Рахматулла Назаров.