Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Минскда Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.
Учрашувда кўплаб соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олдилар.
Музокаралар давомида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025-йилларга мўлжалланган Маслаҳатлашувлар дастури имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 11-12 апрель кунлари илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турибди.