Барановичи давлат университетида таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабаларимиз Элчихона кўмагида I Халқаро илмий ва маданий фестда иштирок этиб, “ижтимоий давлат” тамойилига асосланган Янги Ўзбекистонни қуриш борасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бой тарихий меросимиз ва қадриятларимиз, инсоният цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз тўғрисида қизиқарли фактларни тақдим қилишди.
Талабаларимиз Ўзбекистон ва Беларус ўртасида дипломатик алоқалари ўрнатилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан икки томонлама ҳамкорлик сўнгги йилларда жадал суратда ривожланаётганига тадбир қатнашчиларининг эътиборини қаратдилар.
Анжуман якунида мусиқий ва рақс дастури ташкил қилинди, ўзбек миллий таомларидан иборат байрам дастурхони меҳмонлар учун тортиқ қилинди.